Содержимое
"Чиқиб кетишни ҳам пуллик қилиш" антиутопия эмас, пайдо бўлган реаллик Халққа мурожаат кампанияси доирасида Уйчи тумани ҳокими ватанга пул юбормаётган ва кам юбораётганларни қишлоғига қайтармоқчи. ИИБ ёрдамида. Иқтибос: "Ҳозирда 4200 нафар уйчилик меҳнат муҳожири хорижда ишлаяпти. ИИБга уларнинг ҳолидан хабар олиш ва ойига 200 АҚШ долларидан кам пул юбораётганларни Ўзбекистонга қайтариш топшириғи берилган. Улар ўзимизда иш билан таъминланади. Ушбу ташаббус доирасида икки юздан ортиқ мигрант чақириб олинди. Меҳнат муҳожирларининг ҳолати ўрганилиб, уйига умуман пул жўнатмаётган, кам жўнатаётган ва оиласи билан алоқани бузганлар статистикаси аниқланди. Унга кўра, Уйчи туманидан кетган ўн икки фуқаронинг иш жойи номаълум бўлиб турибди. Яна 550 киши уйига етарли миқдорда пул жўната олмаётгани аниқланиб, қайтариб келиш бўйича тарғибот бошланди". Яъни, четда яшамоқчи, ишламоқчи ўзбекистонликнинг четда яна қолиши учун у пул юбориши, шартли товонини тўлаши керак. Бу худди крепостнойликдан қутулмоқчи ва боғлаб қўйилган қишлоғидан кетмоқчи бўлган қул деҳқон ўз озодлигини сотиб олиш шартига ўхшайди. Булар мигрант фуқароларни товар сифатида кўра бошлашди.