TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← FINANSIST.UZ
FINANSIST.UZ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2972

@FinansistUZ

FINANSIST.UZ

Просмотры3,220Количество просмотров
Опубликован16 окт.16.10.2021, 12:30
Содержимое поста

Содержимое

Меж двух дверей - Хашимов Уткур отрывок из книги Билмаганлар амалдор одамга осон тутади. Егани олдида, емагани кетида, нима деса оғзининг ели деб ўйлайди! Бўлмаган гап! Амал курсисига миндингми , бошингга темир қалпоқ, оёғингга темир пайпоқ кийиб олишинг керак. Ана шундагина ўзингдан юқорироқда турганлар бошингга тепса, жонинг ҳузур қилгандай илжаясан. Йўқ, фақат илжайишнинг ўзи камлик қилади. Оёғини ялайсан. Қанча қаттиқ тепса, шунча иштаҳа билан ялайсан. Яламай кўр-чи! Бир тепади, икки тепади... Учинчисида чиққан жойингга тиқиб юборади! Шунақа! Амалдорликниям чидаганга чиқарган, азобига чидайсан. Лекин, амалдор бўлишнинг яхши томониям бор-да! Ўзингдан пастроқ турганларни темир пайпоқ кийган оёғинг билан тепасан! Ўшанда жонинг хақиқатдан ҳам роҳат қилади. Одамлар сендан қўрқса, кўзингга қараб мўлтираб турса, бундан ортиқ роҳат борми? Бўлмаса уям одам. Боши думалоқ, чоти айри. Лекин тўғри гапирасанми, нотўғрими, барибир таъзим қилиб туради! Қандоқ яхши! Раҳмдил одамдан раҳбар чиқмайди. Халқ нима? Подадай гап! Савалаб турсанг йўлингга юради. Бўлмаса ҳар битта аҳмоқ демократия деб айюҳаннос солишдан тоймайди... P.S. Истина где-то рядом.