Содержимое
❗️Марказий банк раиси ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев ишонувчан одамларга пластик карталарини бирорта ҳам мобил иловага уламасликни тавсия қилди. У йирик харидларни нақдсизлаштиришда киберхавфсизлик масаласига тўхталиб, шахсий маълумотлар берилмаса, картадаги пулларни ҳеч ким ололмаслигини таъкидлади. ❗️❗️1 апрелдан 80-90% тўлов ва ҳизматлар учун фақат банк пластик карталари орқали тўлаш мажбурий қилинаётган бир вақтда, фуқароларга “эпласанг ишлат, эплолмасанг нақдда юр!“ деётган Марказий банк раҳбарининг ушбу изоҳи ғалатимасми?! Аксинча сиз фуқароларга киберҳужумдан қандай сақланиш ҳақида астойдил лойиҳа, таклиф ва фото-видео қўлланмалар қилишингиз керакмасми жаноб бошлиқ?! Ҳеч кимга шахсий маълумотларини бермаган, пухта одамларнинг ҳам пулини қоқиштириб кетиш ҳолатлари бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлов ташкилотлари ва банклар зарарни қоплаши керак! Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ