TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT POST

Post #91307

@PATRUL_UZ

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Просмотры105,000Количество просмотров
Опубликован30 мар.30.03.2026, 08:36
Содержимое поста

Содержимое

❗️Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради? Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 апрель санасидан: 1. Давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади; 2. 1 апрелдан нафақат ГАИ ҳодимлари ёзган жаримага, балки камера ва радарларда аниқланган қоидабузарлик учун ҳам жарима балли ҳисоблаб борилади; 3. Нефт маҳсулотлари, ёқилғи, чипслар, газланган ичимликлар ва бошқа товарларга акциз солиғи оширилади. 4. Тошкент вилоятида чиқинди олиб чиқиш хизматлари нархи оширилади. Аҳоли учун тариф 7 840 сўмдан 10 864 сўмгача (қарийб 40%), юридик шахслар учун эса 82 880 сўмдан 97 316 сўмгача (қарийб 20%) ошади; 5. Давлат хизматлари учун тўловлар, электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловларни карталар, онлайн ёки терминал орқали амалга ошириш талаб қилинади; 6. Шунингдек, кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади; 7. Офицерларнинг хизмат муддати учун устамалари 2 баробар оширилади; 8. Республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилади; 9. Ипак қуртини парваришлашда зарур бўладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун касаначиларга 3 йил муддатга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади; 10. Халқаро конференция ва тадбирларни ташкил қилиб, унга камида 100 нафар чет эллик туристни жалб қилган тадбиркорларга улар томонидан тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ