TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT POST

Post #91343

@PATRUL_UZ

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Просмотры82,300Количество просмотров
Опубликован31 мар.31.03.2026, 06:05
Содержимое поста

Содержимое

❗️Тошкент Ботаника боғида велосипед ва самокат учиш таъқиқланди Боғ маъмурияти бунга сабаб қилиб велосипед ва самокатларда йиқилиш ва турли даражадаги тан жароҳат олишни сабаб қилиб кўрсатган. Тошкент Ботаника боғи маъмуриятининг хабар қилишича, сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш давомида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда. Шу муносабат билан, ташриф буюрувчиларнинг кўплаб сўровлари ҳамда Илмий кенгашнинг қарорига асосан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилади. “Ушбу чора барчамиз учун боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Табиат гўзаллигидан пиёда сайр қилиб, хотиржам баҳра олишингиз учун барча шароитлар сақлаб қолинади”, - дейилади хабарда. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ