Содержимое
“Халқ билан бирга” дастури орқали 50 мингдан зиёд тадбиркор ижтимоий жараёнларга жалб этилади Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеП томонидан илгари сурилган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури тадбиркорларни ижтимоий жараёнларга фаол жалб қилишга қаратилган. Унга кўра, 50 мингдан ортиқ тадбиркор аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатишда иштирок этади. Жумладан, кам таъминланган оилаларни озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак билан таъминлаш, иш ўринлари яратиш ва касбга ўқитиш каби манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади. Тадбиркорларни бундай эзгу ишларга жалб қилиш ростдан ҳам жуда тўғри қарор бўлибди. ЎзЛиДеП бу билан сиёсатда фақат гап эмас, амалий ишлар ҳам борлигини кўрсатяпти. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ