TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT POST

Post #91680

@PATRUL_UZ

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Просмотры80,500Количество просмотров
Опубликован6 апр.06.04.2026, 16:59
Содержимое поста

Содержимое

#Тезкор ⚡Энди китоб ўқиган ҳарбийга электромобил берилади Ҳарбий хизматчиларнинг китобхонликка қизиқишини янада ошириш мақсадида жорий йилдан бошлаб, ҳар йили Қуролли Кучларнинг барча тоифадаги ҳарбий хизматчилари ўртасида тўрт босқичли “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови oʻtkaziladi. Танловнинг: 🔴 биринчи босқичи ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларида, 🔴иккинчи босқичи ҳарбий округ, бирлашма ва қўшилмаларда, 🔴учинчи босқичи Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идораларда ўтказилади. Якуний республика босқичида саралаш босқичларининг ғолиби бўлган ҳарбий хизматчилар ўзаро беллашади. Якуний босқичнинг 4 нафар ғолиби Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг бош соврини – замонавий электромобил ҳамда диплом билан тақдирланади. Харбий танишларга юбориб қўямиз! Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ