TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT POST

Post #91684

@PATRUL_UZ

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Просмотры84,400Количество просмотров
Опубликован6 апр.06.04.2026, 18:01
Содержимое поста

Содержимое

#Тезкор ⚡Муддатли ҳарбий хизматчиларга ўқишга киришда янги имтиёзлар берилади Шунингдек, шартнома асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга фоизсиз имтиёзли кредитлар ажратилади. 2026–2027-ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматчилар учун олийгоҳларга ўқишга кириб, масофавий таълим олиш имконияти яратилади. Ҳарбий қисмларда абитуриентларни тайёрлаш курслари ташкил этилиб, аскарлар олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёрланади. Олий таълим муассасаларига қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ҳарбий факултет талабалари билан тенглаштирилиб, ўқишни тамомлагач уларга захирадаги лейтенант ҳарбий унвони берилади. Бундан ташқари, хизмат давомида юқори натижаларга эришган, спорт мусобақалари ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган аскарлар тест синовларисиз олий таълим муассасаларига қабул қилинади. 👉@PATRUL_UZ