TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT POST

Post #91826

@PATRUL_UZ

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Просмотры108,000Количество просмотров
Опубликован9 апр.09.04.2026, 11:06
Содержимое поста

Содержимое

⚡️⚡️1 синфга қабул 20 июндан – онлайн тартибда бошланади 2026–2027 ўқув йили учун мактабга қабул тартиби белгиланди. Унга кўра, жорий йилда 135 та ҳудуд ва 5 698 та мактабда онлайн қабул имконияти яратилган (ўтган ўқув йилида мос равишда 64 та ва 1956 та). Қабул микроҳудудлар бўйича 20 июн – 31 июл кунлари, бошқа ҳудудлар бўйича эса 1 август – 31 август кунлари бўлиб ўтади. 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар қабули учун аризалар “my.gov.uz” ҳамда “my.maktab.uz” платформалари орқали қабул қилинади. Барча 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари 20 августгача тарқатилади. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ