TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT POST

Post #91847

@PATRUL_UZ

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Просмотры88,700Количество просмотров
Опубликован9 апр.09.04.2026, 17:14
Содержимое поста

Содержимое

❗️Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида тўлов-контракт асосида ўқитиш тартиби белгиланди Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида ўқишга оид идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3808, 08.04.2026 й.) 🔰 Мазкур ҳужжат билан Институтда мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек Институтнинг магистратура ва клиник ординатурасида тўлов-контракт асосида ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланмоқда. ☑️ Унга кўра, тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади. 📑 Тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади. 🗒 Курслар Институт билан келишилган ҳолда буюртмачи томонидан тузиладиган тақсимот-режаларга асосан ташкил этилади. 💸 Тингловчилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади. ▶️ Синов имтиҳонлари оралиқ ва якуний назорат турларидан иборат бўлиб, тест шаклида ўтказилади. 🖇 Тингловчиларнинг ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида баҳоланади. 📝 Институт томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига сертификат тақдим этилади. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ