Содержимое
❗️Ноҳақ бўшатилган ИИВ ходими суд орқали лавозимига тикланди! Меҳнат низоларида энг мураккаб тоифадаги ишлардан бири — бу ҳарбийлаштирилган тузилмалар (ИИВ, Мудофаа ва ҳ.к.) ходимларини ишга тиклашдир. Яқиндагина амалиётимизда худди шундай мураккаб иш муваффақиятли якунланди. Ички ишлар органларида 13 йил давомида бенуқсон хизмат қилиб келган ва муҳим лавозимда ишлаган ходим тўсатдан, бир фуқаронинг асоссиз шикояти ортидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига асосан "шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этганлиги" важи билан хизматдан бўшатиб юборилади. Иш берувчи ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан, ходимни эшитишни истамасдан энг оғир жазони қўллаган. Ходим ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бизга (адвокатга) мурожаат қилди. Биз суд жараёнида хизмат текшируви нохолис, юзаки ва бир томонлама ўтказилганини исботлаб бердик. 1️⃣Ходимга қўйилган айбловлар прокуратура текшируви давомида ўз тасдиғини топмаган ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган эди. Лекин иш берувчи буни инобатга олмаган. 2️⃣Қоидаларга (Кодекснинг 55-банди) кўра жамият одоб-ахлоқини очиқдан-очиқ менсимаслик билан боғлиқ бўлмаган оддий оилавий ёки маиший жанжаллар — ИИВ ходими шаънига путур етказувчи ҳаракат ҳисобланмайди! Судда айнан мана шу императив нормани асос сифатида келтирдик. 3️⃣Иш берувчи ходимнинг 13 йиллик меҳнатини, 3 нафар фарзанди борлигини ва етказилган зарар ихтиёрий қопланганини ҳисобга олмасдан, тўғридан-тўғри бўшатиб юборган. Ва яна 10 га яқин керакли асосларни судда баён этдик. Суд бизнинг барча важларимизни асосли деб топди ва ИИВ (вилоят ИИББ) нинг буйруғини ғайриқонуний деб бекор қилди! ✅Мижозимиз аввалги лавозимига қайта тикланди; ✅ Мажбурий прогул даври иш стажига қўшиладиган бўлди; ✅Иш берувчидан ходим фойдасига бекор ўтган вақти учун 100 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи ва 20 миллион сўм маънавий зарар ундириб бериладиган бўлди. Агар сиз ҳам ноҳақ ишдан бўшатилган бўлсангиз ёки меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса, ҳеч қачон таслим бўлманг! Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ