TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
#Тезкор ⚡ЗАРАРНИ ТЎЛАМАГАН ФИРИБГАР ВА ТАЛОНЧИЛАРГА ЭНДИ ЕНГИЛЛИК ЙЎҚ Жиноят кодексига (73 ва 74-моддалар) киритилган янги чекловга кўра, фирибгарлик ва ўзлаштириш йўли билан талон-торожлик қилган шахслар етказилган моддий зарарни юз фоиз қопламагунча муддатидан олдин озодликка чиқмайди. Эндиликда зарар қопланмаса, жазони енгилроғига алмаштириш имтиёзи ҳам қўлланилмайди. Масалан, агар шахс фирибгарлик қилиб, фуқаронинг 200 миллион сўмини ўзлаштирган бўлса, ушбу маблағни эгасига қайтармагунча, ҳеч қандай "намунали хулқи" учун вақтидан олдин қамоқдан чиқарилмайди. Озодликка чиқишнинг ягона йўли — зарарни тўлиқ тўлаб беришдир. Хабарни тарқатиб қўямиз! 👉@PATRUL_UZ