TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT POST

Post #92184

@PATRUL_UZ

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Просмотры116,000Количество просмотров
Опубликован16 апр.16.04.2026, 18:08
Содержимое поста

Содержимое

#Тезкор ⚡ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан тўғридан-тўғри боғланиш учун махсус бот ишга туширилди Ички ишлар вазирлигидан зўр ташаббус —@iiv_shxbb_botTelegram боти фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу бот орқали ички ишлар органлари ходимининг коррупция, тамагарлик, ёки бошқа ноўрин хатти-ҳаракатлари, шунингдек, ходимлар хизматда дуч келаётган муаммолари ҳақида тез ва осон хабар бериши мумкин. Ҳар бир хабар тезкор текширилиб, мурожаат этувчининг шахсини сир сақланиши кафолатланади. Ботнинг асосий вазифаси – Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан самарали алоқа ўрнатиш,муаммоларни эрта аниқлаш, тизимда шаффофлик ва адолатни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳисобланади. Шунингдек, қўшимча равишда Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг 71-231-31-74 ишонч телефонирақами орқали ҳам хабар йўллаш мумкин. Хабарни максимал тарқатиб қўямиз! 👉@PATRUL_UZ