TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT POST

Post #92200

@PATRUL_UZ

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Просмотры97,800Количество просмотров
Опубликован17 апр.17.04.2026, 07:41
Содержимое поста

Содержимое

⚠️🔥Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди Кеча, 16 апрель куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Ўрта Овул МФЙдаги хонадонда рўй берган портлаш оқибатида бир оиладан 4 киши вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, 1996 йилда туғилган эркак ва унинг уч нафар фарзанди портлашдан сўнг келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси оғир аҳволда шифохонада қолмоқда. “Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири. Қўшниларнинг айтишича, воқеа содир бўлган пайтда эркак яқинларини қутқаришга уринган. У аёли ва онасини деразадан ташқари чиқариб юборишга улгурган, аммо болаларини қутқаришга ҳаракат қилган пайтда ўзи ҳам ҳалок бўлган. Ҳозирча фожиа нимадан келиб чиққани сабаби расман маълум қилингани йўқ. Воқеа жойида тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иш олиб бормоқда. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ