TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ avatar

TGINSIGHT POST

Post #92486

@PATRUL_UZ

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Просмотры66,700Количество просмотров
Опубликован23 апр.23.04.2026, 17:12
Содержимое поста

Содержимое

#ДИҚҚАТ#ТАРҚАТИНГ ❌🎣БАЛИҚ ОВИ МАВСУМИ ЯКУНЛАНДИ! Энди балиқ овлаганлар катта жаримага тортилади! Республика ҳудудида 16-апрелдан 31-май кунига қадар табиий сув хавзаларида балиқ овлаш қатъиян ман этилади. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг 2026 йил 10-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги табиий сув ҳавзаларида балиқларнинг урчиш даврида балиқ овлашни тасдиқлаш тўғрисида“ги 80-сонли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, 2026 йил 16-апрелдан 31-май кунига қадар мамлакатимизда табиий сув хавзаларида балиқ овлаш қатиян ман этилади. Ҳурматли фуқаролар, Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан туну-кун кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур рейд тадбирларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса белгиланган тартибда қонуний чора кўрилишини эслатиб ўтамиз.Ҳурматли фуқаролар, балиқ ови билан боғлиқ ноқонуний ҳолатга дуч келсангиз, Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг қуйидаги 998.55.900 07.70 ИШОНЧ рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Группаларга тарқатиб қўйинг Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ