Содержимое
Жиноят ишни бўйича апелляция шикояти бериш билан кассация шикояти беришнинг моҳиятидаги асосий 3 та фарқ Биринчи фарқ: Уларни бериш муддатларида. Яъни, Қонун апелляция шикояти бериш учун муддатни чегаралаб қўйган бўлиб, ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида берилиши мумкин. Кассация шикоятини бериш муддати эса чегараланмаган. Иккинчи фарқ: Апелляция шикояти берилиши суд ҳукми, ажримининг ижросини тўхтатиб туришга асос бўлади. Кассация шикояти берилиши эса бунга асос бўла олмайди. Учинчи фарқ: Апелляция шикояти бериш орқали ишни қайта кўрилишига эришилса, шикоят берган ёки манфаати кўзланиб, шикоят берилган қамоқда сақланаётган шахс (айбланувчи) ишни қайта кўриш жараёнларида бевосита иштирок этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Кассация шикояти бериш орқали ишни қайта кўрилишига эришилганда эса, шахс (ЖИЭМ да сақланаётган маҳкум) да бундай процессуал ҳуқуқ бўлмай, балки, унинг ишда иштирок этиш-этмаслиги суднинг ихтиёрига боғлиқ бўлиб қолади. @Hazratali_uz