TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇷🇺Россияда мигрантлар учун тўловлар кескин оширилиши мумкин Молия вазирлиги ташаббусига кўра, фуқароликни олиш ва ундан чиқиш нархи 4 200 рублдан 50 000 рублгача, деярли 12 баробар ошиши мумкин. Шунингдек, қуйидагиларни ошириш таклиф этилмоқда: ▪️мамлакатга кириш учун таклифномани расмийлаштириш — 960 рублдан 8 000 рублгача; ▪️визалар — 1 200 дан 2 000 рублгача, кўп марталик — 6 000 рублгача; ▪️вақтинча яшаш учун рухсатнома — 15 000 рублгача (1920 рубл ўрнига); ▪️доимий яшаш гувоҳномаси — 30 000 рублгача (6 000 рубл ўрнига). Шунингдек, хорижий ишчиларни жалб этиш учун тўлов 15 000 рублгача ошиши мумкин. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.