TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Burchak | Rasmiy kanal
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT POST

Post #50962

@burchak

Burchak | Rasmiy kanal

Просмотры4,570Количество просмотров
Опубликован29 апр.29.04.2026, 03:31
Содержимое поста

Содержимое

🇺🇦🇮🇱Зеленский Россия томонидан ўғирланган украин дон маҳсулотини Исроил сотиб олаётгани учун санкциялар тайёрланаётганини маълум қилди «Ўғирланган маҳсулотни сотиб олиш барча нормал давлатларда жавобгарликка сабаб бўлади. Бу, хусусан, Россия томонидан ўғирланган донга ҳам тегишли. Бундай дон ортиб келаётган яна бир кема Исроил портига етиб келди ва туширишга тайёрланмоқда. Исроил ҳокимияти қайси кемалар ва қандай юк билан портларга келаётганини билмаслиги мумкин эмас. Украина разведка маълумотлари асосида тегишли санкциялар пакетини тайёрламоқда, у донни ташувчи компаниялар ва ушбу ноқонуний схема орқали даромад олаётган жисмоний ва юридик шахсларни қамраб олади. Шунингдек, бу шахсларни Европа санкция рўйхатларига киритиш учун европалик ҳамкорлар билан ҳаракатларни мувофиқлаштирамиз», — деди Украина президенти. ❗️Украина Исроилга санкциялар киритмоқчи... Қизиқ ҳолат. Бундай воқеалар ривожини баъзида катта таҳлилчилар ҳам башорат қила олмайди. Кузатамиз... 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.