Содержимое
🇮🇷 Эрон АҚШнинг урушни тугатиш таклифига Покистон воситачиси орқали 14 банддан иборат жавоб юборди — Tasnim АҚШ икки ойлик оташкесимни таклиф қилган бўлса-да, Теҳрон вақтинчалик чораларни рад этиб, 30 кун ичида можарога тўлиқ барҳам беришни талаб қилмоқда, деб хабар беради Эрон ахборот агентлиги. Эрон таклифига қуйидагилар киради: ▪️келажакдаги ҳужумларга қарши хавфсизлик кафолатлари ▪️АҚШ кучларининг яқин ҳудудлардан олиб чиқиб кетилиши ▪️Денгиздаги чекловларни бекор қилиш ▪️музлатилган Эрон маблағларини чиқариш ▪️компенсация тўлаш ▪️санкцияларни бекор қилиш ▪️барча жабҳаларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ▪️шунингдек, Ҳормуз бўғози учун янги қоидаларнинг ўрнатилиши. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.