TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇷🇺🇺🇦Апрельда 38 та Россия ҳаво мудофаа нишони йўқ қилинди Украина апрель ойида дрон кучлари орқали Россиянинг 38 та ҳаво мудофаа объектига зарба берилганини маълум қилган. Улар орасида “Тор”, “Бук” ва “Пантсир” тизимлари, шунингдек радар ва радиоэлектрон кураш воситалари бор. Умумий зарар қарийб 1,1 млрд долларга баҳоланмоқда. Киевнинг айтишича, бундай ҳужумлардан мақсад Россия мудофаасини заифлаштириш ва логистика ҳамда инфратузилмага чуқурроқ зарбалар йўлини очишдир. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.