TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Burchak | Rasmiy kanal
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT POST

Post #51280

@burchak

Burchak | Rasmiy kanal

Просмотры4,400Количество просмотров
Опубликован6 мая06.05.2026, 08:49
Содержимое поста

Содержимое

#Ҳушхабар ⚡️⚡️ССВ ходимлари ойлиги оширилди! Тиббиёт соҳаси раҳбар ходимларининг маоши оширилиши расман тасдиқланди Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг Давлат буджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг штат бирликлари сони қуйидагича белгиланди: (а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати – 298 та (шу жумладан, 1 та вазирнинг биринчи ўринбосари ва 5 та вазир ўринбосари); (б) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси – 68 та; (в) Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – 42 та; (г) Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари – 128 та; (д) Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази – 30 та; (ж) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари жами – 602 та, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари – 18 тадан. Бунда соҳа учун қўшимча ажратиладиган штат бирликлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ташкилотлардан 880 та штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади. Белгилаб қўйилдики, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Бунда: (а) вазирликнинг марказий аппарати ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг марказий аппарати ходимлари; (б) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари; (в) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари; (г) Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари; (д) Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари қўлланади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.