Содержимое
🇺🇦🇷🇺Россия телевидениеси Украина Москвадаги парадга ҳужум қилган тақдирда, Киевнинг жавоб зарбасига учрайдиган нуқталарини намойиш қилди Пропагандачи Олга Скабеева томонидан тақдим этилган схемага кўра, Киевнинг бутун ҳукумат квартали нишонга олинади. Жумладан, Олий Рада биноси, Вазирлар маҳкамаси, Президент администратсияси ва Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) бинолари эҳтимолий нишонлар рўйхатида бўлади. Шунингдек, Арманистон, Латвия ва Япония каби давлатлар элчихоналари ҳам тахминий зарба ҳудудлари қаторига киритилган. Скабеева, бундан ташқари, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция элчихоналари ҳақида ҳам гапириб, улар Киевнинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудларида жойлашганини таъкидлаган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.