TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇺🇦🇷🇺Украина бошқа давлат вакилларига 9 май куни Москвада бўлишни тавсия этмайди - Зеленский "Россияликлар йилига бир марта бир соатга Қизил майдонга хавфсиз чиқиш учун Украинадан ўз парадларини ўтказишга рухсат сўрашмоқда, шундан сўнг улар яна одамларимизни ўлдиришда ва урушишда давом этишмоқчи. Россияликлар аллақачон 9 майдан кейинги зарбалар ҳақида гапиришмоқда. Россия раҳбариятининг мантиғи ғалати ва мутлақо ноадекват. Шунингдек, Россияга яқин айрим давлатлардан уларнинг вакиллари Москвада бўлиш ниятида эканлиги ҳақида мурожаатлар бор. Бу ғалати истак. Биз буни тавсия этмаймиз", - деди Украина президенти. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.