TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇺🇸АҚШ Яқин Шарқ давлатларига 25.8 млрд долларлик қурол-яроғ сотувини тасдиқлади АҚШ Давлат котиби Марко Рубио фавқулодда ҳарбий қурол сотувларини маъқуллаган. Қурол-яроғнинг умумий қиймати 25.8 млрд долларни ташкил этади. Бу дастлаб эълон қилинган 8.6 млрд долларлик режалаштирилган суммадан 3 баравар кўплиги айтилган. Қурол-яроғ пакетлари Баҳрайн, Исроил, Қувайт, Қатар ва БААга йўналтирилган. Уларнинг ичида Патриот миссиле тутиб қолувчи ракеталари ҳам мавжуд. Бироқ АҚШ ишлаб чиқариш қувватлари чеклангани сабабли етказиб бериш бир неча йилга чўзилиши мумкинлиги таъкидланган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.