TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Шавкат Мирзиёев Москвага ташрифи давомида бир қатор мавқеидошлари билан суҳбатлашди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. Давлат раҳбари Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этди. Ташриф давомида Президент Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳим ҳамда Лаос Президенти Тхонглун Сисулит билан суҳбатлар ўтказди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.