TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Burchak | Rasmiy kanal
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT POST

Post #51761

@burchak

Burchak | Rasmiy kanal

Просмотры4,600Количество просмотров
Опубликован18 мая18.05.2026, 15:23
Содержимое поста

Содержимое

🇮🇱🇮🇷АҚШ ва Исроил шу ҳафтанинг бошиданоқ Эронга зарба беришни қайта бошлашга тайёрланмоқда New York Times. АҚШ ва Исроил ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан бери энг қизғин тайёргарлик кўрмоқда ва шу ҳафтада Эронга зарбаларни қайта бошлашни кутмоқда. Бу ҳақда Яқин Шарқдаги манбаларга таяниб The New York Times хабар бермоқда. Нашр маълумотларига кўра, Пентагон “Эпик ғазаб” операциясини қайта бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Аввалроқ АҚШ уруш вазири Пит Хегсет конгрессдаги тингловда Пентагонда “керак бўлса, эскалация режаси борлигини” тасдиқлаган эди. Кўриб чиқилаётган вариантлар орасида энергетика ва ядровий инфратузилмага мақсадли зарбалар бериш, шунингдек, бойитилган уранни Исфаҳондаги объэктдан олиб чиқиш бўйича юқори хавфли махсус кучлар операцияси киради. Якшанба куни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали гаплашиб, жангларнинг янгиланиши эҳтимолини муҳокама қилди. Ўша куни Нетаняху кўплаб жабҳаларда вазиятни муҳокама қилиш учун вазирлар маҳкамаси йиғилишини чақирди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.