TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇮🇱🇹🇷Президент Режеп Таййип Эрдoған Исроилни қаттиқ танқид қилди ва қоралади. У халқаро ҳамжамиятни халқаро ҳуқуқ ва меъёрларни инкор этаётган Исроилнинг қонунсиз ҳаракатларига қарши ниҳоят чора кўришга чақирди. Эрдoғаннинг айтишича, Исроил кучлари Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган “Глобал ҳамжиҳатлик” флотилиясига халқаро сувлардаҳужум қилган. У бу ҳаракатни “қароқчилик ва талончилик акти” деб баҳолаб, флотилия йўловчиларига нисбатан амалга оширилган ушбу ҳужумни кескин қоралади. Шунингдек, у Туркия Ғазо халқи ва унга ёрдам қўлини узатаётганларини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.