TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇷🇺🇺🇦🇨🇳Хитой Украинага қарши уруш учун Россия ҳарбийларини тайёрлаган — Reuters Европа разведкасига кўра, 2025 йилда Пекин ва Нанкин шаҳарларида махфий тайёргарликдан ўтган россиялик ҳарбийлар Қрим ҳамда Запорожеда инструкторлик қилмоқда. Уларнинг айримлари дрон операцияларига бевосита жалб этилган. Пекин россиялик ҳарбийларни ўқитганини рад этмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатида нейтрал позиция ҳамда тинчлик музокараларига содиқлигини билдирди. Россия ва Хитой Мудофаа вазирликлари эса ушбу хабар юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.