TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇮🇱🇵🇸Исроил Ғазога гуманитар юк олиб кетаётган “Сумуд” флотилияси фаолларини қўлга олиб, уларни таҳқирлади Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир уларнинг таҳқирланиши акс этган видеони эълон қилди. Хорижлик фаоллар қўллари орқасига қайирилиб, бетон майдончада тиз чўктирилган ва Исроил мадҳиясини тинглашга мажбурланган. Италия, Франция, Канада, Нидерландия, Бельгия ва Португалия Исроил элчиларини, Испания эса ишончли вакилини чақиртирди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.