TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇷🇺🇧🇾 Россия Мудофаа вазирлиги машғулотлар доирасида Беларусга ядровий ўқ-дорилар етказиб берилгани тасвирланган видеони намойиш этди Беларусда 18 майдан буён Россия билан ҳамкорликда ядровий қуролдан жанговар фойдаланиш ва ядровий таъминот бўлинмаларининг машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Беларус Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу машғулотлар доирасида россиялик ҳарбийлар билан биргаликда “ядровий ўқ-дориларни етказиб бериш ва уларни қўллашга тайёрлаш масалаларини ишлаб чиқиш” кўзда тутилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.