TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Burchak | Rasmiy kanal
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT POST

Post #51870

@burchak

Burchak | Rasmiy kanal

Просмотры4,190Количество просмотров
Опубликован22 мая22.05.2026, 06:28
Содержимое поста

Содержимое

“Толибон” қизлар учун минимал никоҳ ёшини бекор қилди, энди Афғонистонда эркаклар 9 ёшли қизларга уйланишлари мумкин — The Times "Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган “Толибон” эркакларга қизлар балоғат ёшига етган деб ҳисобланувчи пайтдан бошлаб улар билан никоҳ қуришга рухсат берди. “Толибон”га кўра, бу 9 ёшдан ҳисобланиши мумкин", дея хабар бермоқда нашр. Тегишли ҳужжат ҳаракат етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода томонидан маъқулланган ва режимнинг расмий газетасида чоп этилган, деб ёзади The Times. “Толибон” ҳокимиятга келгунига қадар Афғонистонда қонуний никоҳ ёши қизлар учун 16 ёш, ўғил болалар учун эса 18 ёшни ташкил этар эди. 15 ёшга тўлмаган қизларнинг турмушга берилиши 2009 йилдаги “Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўларди. Халқаро экспертларнинг фикрича, янги қонун болаларни зўрлашни қонунийлаштиради. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.