TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди Ҳодиса 22 май куни маҳаллий вақт билан соат 19:29 да, Шанси вилоятида рўй берган. Портлаш пайтида конда 247 нафар ишчи бўлган. Камида 90 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам шифохонага ётқизилган. Кон раҳбарияти ва масъуллар қўлга олинган. Портлашнинг аниқ сабаби ҳозирча маълум эмас, дастлабки маълумотларда кон ичидаги ис гази миқдори меъёрдан ошиб кетгани айтилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.