Содержимое
❗️Биз зўравонликка қаршимиз. Лекин ҳақиқат ҳам муҳим. Бугун ижтимоий тармоқларда бир эркакнинг аёлга нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео кенг тарқалди. Биз, албатта, ҳар қандай зўравонликка қатъий қарши чиқамиз. Бироқ ҳар қандай воқеани тарқатишдан аввал уни тўлиқ текшириш, холис ва масъул ёндашув талаб этилади. 📍 Жамоатчиликда қизғин муҳокамага сабаб бўлган мазкур воқеа юзасидан биз ҳодиса содир бўлган манзилга бориб, маҳалладошлар ва уй эгаси билан бевосита суҳбатлашдик. Аниқланишича, пичоқ аёлнинг ўзида бўлган ва эркак уни олишга ҳаракат қилган. Шу пайтда эркак унинг юзига шапалак урган — бу факт тасдиқланган. Саволсиз қолган жиҳатлар ҳам бор: 📌 Нега ҳодиса соат 05:00 да содир бўлган бўлса-да, видео фақат соат 13:00 ларда тарқала бошлади? 📌 Нега бирор қўшни 102 рақамига мурожаат қилмаган? Афсуски, айрим ҳолатларда шов-шув ва видеотасвирни тарқатиш воқеанинг моҳиятидан устун келмоқда, ва фуқаролик бурчини бажариш эса орқага сурилмоқда. 🔎 Айни пайтда мутасадди органлар ушбу оила билан иш олиб боряпти. Биз уй эгаси бўлган аёл билан шахсан гаплашдик — юзида, қўлларида ёки танасида кўзга яққол шикастланиш белгилари кузатилмади. 📣 Биз бу ҳақда нима учун ёзаяпмиз? Бундай вазиятларда тўғри тартиб қуйидагича бўлиши керак: 1️⃣ Аввало мутасадди органлар ишга аралашиши, холис текширув олиб бориши; 2️⃣ Агар улар томонидан чора кўрилмаса — шунда жамоатчилик эътибори ва оммавий муҳокама ўринли бўлади. Ҳақиқат аниқлаштирилмасдан, видеоларни оммавий тарқатиш нафақат шахсий дахлсизликни бузади, балки жамиятда нотўғри хулоса ва шов-шувга сабаб бўлади. ✅ Шуни ҳам алоҳида қайд этамизки, Янгийўл шаҳар ИИБ раҳбарияти, аёллар кенгаши ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг психолог ҳамда ҳуқуқшунослари ушбу оила билан мулоқотда бўлиб, уларга психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишди. 🤝 Биз адолат ва ҳақиқат тарафдоримиз. Ҳар қандай зўравонлик қораланиши шарт, лекин холислик, масъулият ва инсоний ёндашув — энг муҳим тамойиллардан бўлиши керак. 🧩ᴛᴇʟᴇɢʀᴀᴍ | 🧩ɪɴsᴛᴀɢʀᴀᴍ | 😎𝙁𝙖𝙘𝙚𝙗𝙤𝙤𝙠 | 🧩ʏᴏᴜᴛᴜʙᴇ