Содержимое
📍Самарқанд вилоятига мониторинг ташрифи: учрашувлар, мулоқот ва муваффақият ҳикоялари 📅 2026-йил 11–13 феврал кунлари лойиҳа жамоаси Самарқанд вилоятига комплекс мониторинг ташрифини амалга оширди. Мазкур лойиҳа Европа Иттифоқи (European Union in Uzbekistan) 🇪🇺 ҳамда Германия Федератив Республикасининг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) (Bundesministerium für wirtschaftliche Zusammenarbeit und Entwicklung (BMZ)) 🇩🇪 томонидан ҳаммолиялаштирилиб, DVV нинг Ўзбекистондаги филиали ва «САБР» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази (РИИРМ) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Ташриф Ургут ва Оқдарё туманларини қамраб олди ҳамда лойиҳа ҳудудларида мониторинг ўтказиш 🔎, манфаатдор томонлар иштирокида давра суҳбати 🤝 ташкил этиш, Лойиҳа мувофиқлаштириш гуруҳи йиғилиши, шунингдек, «САБР» РИИРМ норасмий тармоғи иштирокчилари билан тармоқ учрашувини ўз ичига олди. 🗣 Давра суҳбати ва касбий мулоқот 📅 2026-йил 12 феврал куни Самарқанд шаҳрида «Мустакиллик» (Оқдарё тумани), «Мерганча» ва «Истиқлол» (Ургут тумани) маҳаллалари вакиллари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 🏛, касбий курслари битирувчилари, устозлар ҳамда фаол фуқаролар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида лойиҳа натижалари 📊, ташқи тадқиқот хулосалари, ижтимоий-иқтисодий ва гендер таҳлиллари ҳамда «Қадамма-қадам: гендер ислоҳотларига йўналтирилган ҳамжамиятлар сари» қўлланмасининг амалий қўлланилиши муҳокама қилинди. Иштирокчилар лойиҳанинг мулоқотни ривожлантириш 🤝, ҳамжамиятлар ичидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кам таъминланган фуқароларнинг касбий кўникмаларини оширишда қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидладилар. 👥 Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ва «САБР» РИИРМ норасмий тармоғи аъзолари билан учрашув 📅 2026-йил 13 феврал куни Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ва «САБР» РИИРМ норасмий тармоғи иштирокчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда асосий натижалар 📈 тақдим этилди ва лойиҳанинг ютуқлари тармоқ аъзоларининг фаол иштироки ҳамда “САБР” РИИРМ Маҳаллий ривожланиш марказлари инфратузилмасининг ривожлангани билан таъминлангани алоҳида қайд этилди. Иштирокчилар гендер ислоҳотларига йўналтирилган ёндашувларни жорий этишга ⚖️ Бу жараёнга гендерни ҳисобга олган ҳолда эҳтиёжларни баҳолаш, бенефициарлар маълумотлар базасини юритиш ва лойиҳа якунланганидан сўнг уларни қўллаб-қувватлаш каби тадбирлар киритилди. Шунингдек, эркакларни жалб қилиш ва оилани ягона ижтимоий муҳит сифатида ҳисобга олиш 👨👩👧нинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. 🌟 Мониторинг ва муваффақият ҳикоялари Ташриф давомида лойиҳа жамоаси курс битирувчилари ва бизнес-ташаббуслари совриндорлари билан учрашди 💼. 📍 Ургут тумани • Салимова Озода (қандолатчилик курси битирувчиси; 2024 йил) ўз бизнесини очди 🚀 ва икки нафар шогирдини ишга жойлади. • Нурматов Умидулло ва Орипов Хусниддин (компьютер курси битиручилари; 2024 й. ва 2025 й.) уй шароитида хизматлар кўрсатиб 🏠, барқарор даромад топмоқда. • Розиқова Маҳбуба (тикувчилик курси битирувчиси; 2025 й.) уйда самарали ишлаб 🧵, оиласини таъминламоқда. 📍 Оқдарё тумани • Ҳасанова Мавлюда (қандолатчилик курси битирувчиси; 2024 йил) дўконлар билан ҳамкорлик қилади 🏪 ва барқарор даромад топади. • Исокулова Хумора (тикувчилик курси битирувчиси; 2025 й.) ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда 📈 ва янги йўналишларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. #GenderCommunityEngagement#EU4UZ#dvvinternational#DVVInternationalUz#SABR_ncsedUZ