Содержимое
2026-йил 28 феврал куни “Фуқаролик жамияти иштироки орқали ҳудудларда гендер ислоҳотларига кўмаклашиш” 🤝 (Европа Иттифоқи 🇪🇺 (European Union in Uzbekistan) ва Германия Федератив Республикаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги (BMZ) 🇩🇪 (Bundesministerium für wirtschaftliche Zusammenarbeit und Entwicklung (BMZ)) томонидан молиялаштирилган.) Лойиҳа DVVнинг Ўзбекистондаги Филиали 🇺🇿 ва «САБР» РИИРМ ҳамкорлигида амалга оширилган бўлиб, унинг асосий мақсади Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти ташкилотларининг инклюзив ва самарали демократик бошқарув ҳамда тараққиёт жараёнларида мустақил иштирокчи сифатида қатнашиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат эди 🌍. Лойиҳа доирасида фуқаролик жамияти ташкилотлари, маҳаллий ҳокимиятлар, маҳалла ва фаол аҳоли ўртасида ҳамкорлик платформаси яратилди 🤝. Ушбу платформа гендер ислоҳотларига йўналтирилган ҳамжамиятларни илгари суриш ⚖️ ва аёлларнинг жамият ҳамда иқтисодий ҳаётдаги иштироки имкониятларини кенгайтиришга қаратилган 👩💼. Лойиҳа сўнги кунларида видеоролик тайёрланди 🎥 ва миллий телерадиоканалларда намойиш этилди 📺, бу эришилган натижаларнинг долзарблиги ва аҳамиятини янада таъкидлади. Унда лойиҳа ёрдами орқали тўсиқларни енгиб ўтган, қобилиятларини рўёбга чиқарган ва жамият ҳамда иқтисодий ҳаётда фаол иштирок этаётган аёлларнинг ҳақиқий ҳаётий ҳикоялари намойиш этилган 👩 (▶️▶️▶️видеоролик ушбу ҳавола орқали кўрилиши мумкин: https://clck.ru/3SURWx ). Бизнинг ҳамкорларимизга, қатнашувчиларга ва экспертларга кўрсатган ҳиссаси, ишонч ва биргаликдаги фаол ишлари учун миннатдорчилик билдирамиз 🙏. #GenderCommunityEngagement#EU4UZ#dvvinternational#DVVInternationalUz#SABR_ncsedUZ