Содержимое
Шота Руставели кўчасида йўл ўпирилиб тушмади Шаҳримизда йўл қопламаси тинимсиз янгиланиб бормоқда, бу аҳоли учун ҳам ҳукумат учун ҳам салмоқли янгилик бўлмай қолган. Бу кўчада асосий янгилик – жамоат транспорти учун BRT типидаги алоҳида йўлак ташкил қилингани бўлди ва айнан у асосий тақдимот мавзусига айланди. Агар 6 500 метрлик масофага эга йўлда ишлар тўлиқ якунланиб, техник назорат, экспертиза ва мониторинг якунланишини кутилса, шаҳардаги транспорт ҳаракатида коллапс пайдо бўлар эди. Бунга барчамиз ишлар авжида бўлган даврда гувоҳ бўлдик, ваҳоланки асосий ишлар ёзги таътил даврига мослаштирилди. Умумий қабул қилинган амалиётга кўра, йўл объектларида ҳаракатни очиш қурилиш ишлари тугалланиши даврида транспорт алоқасининг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган техник чора сифатида қўлланилади. Бунда: - ишга тушириш техник назорат ва буюртмачи назорати остида амалга оширилади; - барча кейинги ишлар (доимий йўл чизиқлари чизиш, доимий белгилар ўрнатиш, ободонлаштириш элементларини жойлаштириш, йўл ёқалари, тротуарлар ва уларга туташ ҳудудларни якунлаш) ҳаракатни тўхтатмасдан иш тартибида бажарилади; - фойдаланиш жараёнида аниқланган камчиликлар пудратчи ташкилот томонидан тезкор равишда бартараф этилади. Объектни тугалланган ва фойдаланишга топширилган деб узил-кесил тан олиш фақат давлат қабули ўтказилгандан ва тегишли далолатномалар имзолангандан сўнг амалга оширилади. Шундай қилиб, давлат қабулидан олдин ҳаракатни вақтинча ишга тушириш объектнинг хавфсизлик ва техник тайёргарлик талабларига риоя қилиш шарти билан рухсат этилган ва кенг қўлланиладиган амалиёт ҳисобланади. Бу ҳодиса эмас, бу ҳолат. Бу ҳолатнинг натижасида нафақат инсонлар, балки транспорт воситаларига ҳам ҳеч қандай зарар етмади. Сабаби, давом этаётган доимий мониторинг ишлари натижасида, у ўз вақтида аниқланиб, бартараф этилди. Бундай нуқсон аниқланишига айнан фаол транспорт ҳаракати хизмат қилди ва бу каби ҳолатлар эҳтимолий рисклар қаторига киради. Ижтимоий тармоқларда ҳолатнинг аниқланиши эмас, уни бартараф этиш жараёни тарқалди. Бу ва бу каби камчиликлар одамлар ҳаёти учун хавф туғдирмайди. 6 500 метрлик кўчанинг 5 метрида вужудга келган ер чўкишидан фил ясаш, ва ер “ўпирилиб” тушди деб антиПИАР қилишга ҳожат йўқ.