TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Huquqiy axborot | Lex.uz avatar

TGINSIGHT CHAT

Huquqiy axborot | Lex.uz

@lexuzofficial

Право

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Подписчики2.4万Текущее число подписчиков
Постов1,000Проиндексировано постов
Охват47,020Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 1 из 84 · 1,000 постов

Опубликован 26 дней назад

#Президент_қарори ❗️ Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати оширилади “Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–170-сон, 05.05.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан: 🔹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази” давлат муассасаси (Марказ) тиббий фаолиятни лицензиялаш бўйича ишчи орган сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан лицензия бериш ҳамда лицензиялаш билан боғлиқ бошқа барча функцияларни амалга оширади; 🔹 тиббиёт ташкилотларида тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича алоҳида тузилма фаолиятини йўлга қўйиш лицензия талаб ва шартлари этиб белгиланади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8180707 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

7,330 views

Опубликован 26 дней назад

#Президент_фармони ❗️ Тиббиёт соҳасида хусусий сектор қўшимча қўллаб-қувватланади “Тиббиёт соҳасида хусусий секторни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–74-сон, 05.05.2026 й.) қабул қилинди. ✅ Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан: 🔹 нодавлат тиббиёт ташкилотларига давлат тиббий суғуртаси ҳамда лицензия доирасида барча йўналишларда беморларга Давлат бюджети ҳисобидан тиббий хизматларни кўрсатишга рухсат берилади. Бунда даволаш харажатлари давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун ягона базавий нархлар асосида қоплаб берилади; 🔹 Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида беморларга тиббиёт ташкилотларида ихтисослаштирилган амбулатор тиббий хизматлар кўрсатиш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун йўлланма бериш тартиби жорий этилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8180396 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

6,490 views

Опубликован 26 дней назад

#Президент_қарори ❗️ Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилади “Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–172-сон, 06.05.2026 й.) қабул қилинди. 🏛 Қарорга кўра, Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги Адлия вазирлиги ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. 📝 Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8180364 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

3,890 views

Опубликован 26 дней назад

#Президент_фармони ❗️ Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади “Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–78-сон, 06.05.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади. 🏛 Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8180719 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

4,010 views

Опубликован 26 дней назад

#Ҳукумат_қарори ❗️ Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (224-сон, 05.05.2026 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланди. 🏛 Низомга кўра, ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади. 📷 Фуқарони яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳар икки томон (мулкдор ва фуқаро) иштирокида амалга оширилади ва уларнинг розилиги "Face-ID" ёки "Mobile-ID" тизими орқали тасдиқланади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8177297 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

3,380 views

Опубликован 26 дней назад

#Ҳукумат_қарори ❗️ Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидалари бузилиши юзасидан хабар берган шахслар рағбатлантирилади “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (223-сон, 04.05.2026 й.) қабул қилинди. 🔎 Қарорга кўра, 2026 йил 1 августдан хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва техник қурилмаларидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига (Қўмита) фото ва (ёки) видеоматериаллар кўринишида тақдим қилиш ҳамда тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби жорий этилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8176261 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

2,980 views

Опубликован 26 дней назад

#Қонун ❗️ Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилади Қонун (ЎРҚ–1143-сон, 04.05.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 💰 Киритилган ўзгартиришларга кўра, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилиши белгиланди. ✅ Унга кўра, дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг 3 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8169998 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

3,080 views

Hashtags

Опубликован 26 дней назад

#Президент_қарори ❗️ Угом дарёсининг табиий гидрологик режими янада яхшиланади “Угом дарёсининг табиий гидрологик режими ва биологик хилма-хиллигини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–164-сон, 04.05.2026 й.) қабул қилинди. 🏛 Қарорга кўра, Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинади. 🚫 2026 йил 1 июндан дарёнинг соҳил бўйи минтақалари ҳамда сувни муҳофаза қилиш зоналарида табиий гидрологик тизим ва экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилиш, ер ишлари ва сунъий иншоотларни барпо этиш қатъиян ман этилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8171028 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

3,180 views

Опубликован 26 дней назад

#Президент_қарори ❗️ Гидроэнергетика тармоғи барқарор ривожлантирилади “Гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–163-сон, 01.05.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди: 🔹2026 йил якунига қадар 114 МВт ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш ва 7,1 миллиард кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш; 🔹 2032 йил якунига қадар республикада: ▫️ умумий қуввати 1 400 МВт бўлган гидротўплаш электр станцияларини қуриш; ▫️ гидроэнергетика соҳасида 3 266 МВт қўшимча қувватларни яратиш орқали гидроэнергетика қувватларини 2,4 бараварга ошириш. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8168739 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

2,980 views

Опубликован 26 дней назад

#Рўйхатдан_ўтказилди ❗️ Эндиликда чет эл валютасида облигациялар чиқариш мумкин бўлади Адлия вазирлиги Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3826, 29.04.2026 й.). 💸 Хусусан, чет эл валютасида ифодаланган облигациялар – номинал қиймати ва даромади чет эл валютасида ифодаланган облигация эгасининг облигациянинг номинал қийматини ва эмиссия рисоласида назарда тутилган даромадни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз ҳисобланади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/-8171165 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

3,130 views

Опубликован 26 дней назад

#Қонун ❗️ Соддалаштирилган тартибда иш юритишда даъво баҳоси оширилади Қонун (ЎРҚ–1142-сон, 30.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 💸 Қонун билан Фуқаролик процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, агар даъво баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваридан, ЯТТларга нисбатан 100 бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса 50 бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8168073 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

3,100 views

Hashtags

Опубликован 27 дней назад

#Президент_Фармони ❗️ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага бериш жадаллаштирилади “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ердан фойдаланишдаги мустақиллигини таъминлашга қаратилган навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–68-сон, 24.04.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, яйловлар, пичанзорлар ва лалми ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилганда лотнинг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 1 фоизи ҳамда ер участкасини аукционга чиқариш, ерларни фойдаланишга киритиш бўйича ер тузиш лойиҳаси ва техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш харажатлари ҳамда ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов миқдорига тенг суммада белгиланади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8167799 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial

3,470 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384
НазадСтр. 1 из 84Вперёд