TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Migratsiya Samarqand
Migratsiya Samarqand avatar

TGINSIGHT POST

Post #2710

@sammigration

Migratsiya Samarqand

Просмотры4,430Количество просмотров
Опубликован23 мар.23.03.2026, 08:19
Содержимое поста

Содержимое

🇺🇿🇺🇸КЕЙИНГИ МАНЗИЛ — АҚШ Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев АҚШнинг USA Farm Labor ташкилоти раҳбари Manuel Fick билан музокара олиб борди. 🔰 Маълумот ўрнида: мазкур ташкилот 22 йилдан буён H-2A дастури доирасида Қўшма Штатлардаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга хорижий ишчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда Шимолий Америка ҳудудида 1 400 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ранчолар билан ҳамкорлик шартномасига эга. 🖥Онлайн тарзда ўтган мулоқотда ўзбекистонлик номзодларни илк бор АҚШдаги мавсумий ишларга жалб этиш тартиблари муҳокама қилинди. ▪️ Иш муддати: 9–10 ой; ▪️ Ўртача ойлик: 3 500 $; ▪️ Турар жой: иш берувчи ҳисобидан; ▪️ Малакали мутахассисларга устуворлик берилади. 🤝 Учрашув якунида ўзаро келишув имзоланди, ҳамда ҳамкорликни кейинги босқичларини энг тез муддатларда амалга оширишга келишиб олинди. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration