Содержимое
АҚШДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА МУҲИМ МУРОЖААТ 🇺🇿🇺🇸 Миграция агентлиги ва АҚШнинг USAFARMLABOR ташкилоти ўртасидаги дастур бўйича дастлабки талабномалар олинди. Ҳозирда жараёнлар босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. ⚠️ Иш берувчининг маълумотига кўра, айрим фуқароларимиз томонидан ҳамкор ташкилот сайтларга ёки таркибидаги фермер хўжаликларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. ❗️ҚАТЪИЙ ЭСЛАТАМИЗ: Иш берувчининг талабномаси асосида Миграция агентлиги танлов эълон қилганидан сўнг - белгиланган тартибда рўйхатдан ўтилади! ❌ Тўғридан-тўғри мурожаат — натижа бермайди ❌ Мустақил рўйхатдан ўтиш — фойдасиз. ‼️ Воситачилар ва пулли “таклиф”ларга алданманг! 📣 Расмий маълумотлар эълон қилинишини кутинг, фақат ишончли манбаларга таянинг. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration