Содержимое
🇺🇿 Ҳурматли ватандошлар! 🇷🇺 2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Парламентига сайловлар бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий жараёнда фаол қатнашишингиз учун сизга сайловга доир батафсил маълумот берувчи видеоматериалларни тавсия этамиз. Сайлов жараёни, унинг тартиби ва жараёнда иштирок этиш бўйича муҳим маълумотларга эга бўлиш учун қуйидаги видеоларни томоша қилишингиз мумкин: ▶️Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг ўрни ▶️Янги сайлов тизимининг ўзига хос ҳусусиятлари ▶️Депутатлик ўринларини тақсимлаш Сайловлар барча фуқаролар учун давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш имкониятидир. Ушбу жараёнда сиз ҳам ўзингизга муносиб номзодни қўллаб-қувватлаш учун 2024 йил 27 октябрь куни соат 8:00 дан 20:00 гача Элчихонада (манзил: Москва шаҳри, Погорельский переулок 12) ташкил этиладиган сайлов участкасида ўз овозингизни беришингиз мумкин! #Сайлов2024#ПарламентСайловлари#Ўзбекистон