TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Миграция маркази иш вақти ва патент нархи ҳақида 📅 Сахарово миграция маркази 1-8 январь кунлари ишламайди. 31 декабрда сиз патент учун ҳужжат топшириш ёки тайёр патентни соат 8:00 дан 12:00 гача олишингиз мумкин. 💡 Эслатиб ўтамиз! 2025 йил 1 январдан НДФЛ бўйича аванс тўлови нархи ўзгаради. Москва ва Москва вилоятида меҳнат қилиш учун патент нархи 7500 рублдан 8900 рублга ошади. ✅ Агар патент тўлови байрам кунларига тўғри келса, уни олдинроқ тўлашни ва ҳужжатларингизни расмийлаштириш учун марказга мурожаат қилишни тавсия қиламиз. Миграция маркази 9 январдан одатдагидек ишлай бошлайди.