Содержимое
Россияда ҳуқуқий мақомни расмийлаштириш учун сўнгги муддат яқинлашмоқда! 🚨15 кун ичида ҳуқуқий мақомни расмийлаштиринг — кейин кеч бўлиши мумкин! ‼️2025 йил 5 февралдан бошлаб Россияда ноқонуний асосда бўлиб турган хорижликларга нисбатан чиқариб юбориш (депортация) режими қўлланилмоқда. Бундай фуқаролар назорат остидаги шахслар реестрига киритилади. 🪧 Россия Федерацияси Президентининг 1126-сонли Фармонига мувофиқ, ушбу реестрга киритилган хорижий фуқаролар 2025 йил 30 апрелгача ўз ҳуқуқий мақомини қуйидаги манзилларда расмийлаштиришлари мумкин: - Россия ИИВнинг ҳудудий органлари; - ИИВга қарашли ФГУП «ПВС» филиаллари; - Москва шаҳридаги «Сахарово» кўп функцияли миграция маркази (ММЦ) — Москвада бўлганлар учун. ✅ Россияда қонуний равишда бўлиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар фақат қуйидаги талаблар бажарилгандан сўнг берилади: – биометрик идентификациядан ўтиш; – тиббий кўрикдан ўтиш (оғир касалликлар, наркотик моддалар ва психотроп воситалардан фойдаланмасликни тасдиқлаш); – барча қарздорликларни (жарималар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар) бартараф этиш. ⚠️ 2025 йил 1 майдан кейин ҳуқуқий мақомни расмийлаштириш имконсиз бўлади! ❌ Бу муддатдан сўнг ўз мақомини тартибга солмаган хорижий фуқароларга нисбатан чиқариб юбориш ва кейинчалик Россияга киришни тақиқлаш чоралари қўлланилади.