Содержимое
🗓 2025 йилнинг 1 майидан бошлаб Москва шаҳридаги халқаро Внуково аэропорти хорижий фуқаролардан биометрик маълумотларни йиғиш бўйича тажрибага қўшилди. ✈️ Эслатиб ўтамиз: РФ чегарасини Москва халқаро аэропортлари ёки Оренбург вилоятидаги «Маштаково» автомобиль ўтиш пункти орқали кесиб ўтаётган барча чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қуйидаги биометрик маълумотларни топшириши шарт: ✅ Юз тасвири ✅ Бармоқ излари 🔒 Ушбу чора Россия Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан миграция хавфсизлигини ошириш, мамлакатга кириши тақиқланган ёки ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш мақсадида амалга оширилмоқда. 📊 Тажриба бошланганидан бери (2023 йил декабр ойидан) 2,7 миллиондан ортиқ киши биометрик текширувдан ўтди. Натижада, тахминан 21 минг хорижий фуқаронинг Россияга кириши чеклангани ёки қидирувда экани аниқланди. 🛂 Россияга чет эл фуқароларининг кириши, яшаши ва чиқиб кетиши устидан назорат ишлари давом эттирилади. ‼️Эҳтиёт бўлинг ва белгиланган қоидаларга амал қилинг!