TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ
Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #219

@uzconsul

Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ

Просмотры29,700Количество просмотров
Опубликован16 мая16.05.2025, 12:40
Содержимое поста

Содержимое

🇺🇿 2025-ЙИЛ 30-ИЮНДАН РОССИЯГА КИРАЁТГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН QR-КОД ТАЛАБ ЭТИЛАДИ 2025 йил 30-июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари «Gosuslugi RuID» мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва *QR-код* олиши шарт бўлади. QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади. Рўйхатдан ўтиш учун: * шахсий кабинет яратиш; * фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш; * Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак. Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим. ‼️ Агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин. Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади: * Беларусь фуқаролари; * 6 ёшгача бўлган болалар; * виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар. 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади — уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.