TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ
Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #222

@uzconsul

Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ

Просмотры6,530Количество просмотров
Опубликован20 мая20.05.2025, 13:41
Содержимое поста

Содержимое

🇺🇿 ИККИТА ҲУДУДДА БИТТА ПАТЕНТ АСОСИДА ИШЛАШ ТЎҒРИСИДА Россия ГосДумаси меҳнат мигрантларига иккита ҳудудда битта патент асосида ишлаш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. 📍 Гап Москва ва Москва вилояти, шунингдек, Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ҳақида бормоқда. 🔹 Ҳозирги қонунларга кўра, фақат патент берилган ҳудудда ишлашга рухсат этилган. Истисно — Москвада олинган патент Москва вилоятида ҳам амал қилади. 🔹Янги лойиҳа қўшни ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув тузилган тақдирда, бир патент билан иккала ҳудудда ишлашга рухсат беради. 🔔 Иккала ҳудудда ишлашни режалаштираётган хорижлик билан шартнома тузилганда, ИИБнинг ҳар иккала ҳудуддаги бўлимлари хабардор қилиниши лозим. 📅 Қонун ўзгаришлари 2025 йил 1 сентябрдан кучга кириши кутилмоқда.