Содержимое
🇺🇿Москва ва Москва вилоятидаги мигрантларнинг жойлашуви геолокатсия бўйича кузатиб борилади Совет Федерацияси 01.09.2025 - 01.09.2029 гача Москва ва Москва вилоятида тажриба ўтказиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Айрим визасиз келган мигрантлар мажбур бўлади: 🔼 рўйхатдан ўтиш 🔼 шахсий маълумотларни, шу жумладан геолокацияни кузатишга розилик бериш 🔼 ҳақиқий турган жойи тўғрисида ИИВни хабардор қилиш 📍Агар 3 кун ичида геолокация маълумотлари тақдим этилмаса, мигрант назоратдаги шахслар реестрига киритилиши мумкин (РКЛ). Экспериментда иштирок этадиганлар: 👷♂️ патент билан ишлаётганлар 💼 патентсиз ишлаш ҳуқуқига эга бўлганлар (Беларусь фуқароларидан ташқари) 🔁 кириш мақсадини ўзгартирганлар 🛄 90 кундан ортиқ бўлган, лекин ишламайдиганлар. Мажбурий шартлар: 📄 жой бўйича рўйхатдан ўтиш 🖐🏼 дактилоскопиядан ўтиш 📸 биометрик суратга олиш 🔍 геолокацияни кузатиш Дипломатлар ва Беларусь фуқароларига тааллуқли эмас. Муваффақиятли ўтса, бошқа вилоятларга ҳам жорий этилиши мумкин. Қонун РФ Президенти томонидан имзолангандан кейин кучга киради