TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🇺🇿 Меҳнат фаолиятини режалаштираётганлар эътиборига! Россияда мигрантлар учун имтиҳон тартиби ўзгартирилди 📌 Россия Ҳукумати рус тили, тарих ва қонун асосларидан имтиҳон топшириш тартибини янгилади. 🆕 Янги тартибга кўра: ▪️ Имтиҳон саволлари ҳар ой янгиланади; ▪️ Саволлар очиқ манбаларда эълон қилинмайди. 🎯 Бу чоралар имтиҳонларнинг холис ва сифатли ўтказилишини таъминлашга қаратилган. 📚 Эслатиб ўтамиз, Россияда ишлашни режалаштираётган ҳар бир хориж фуқароси рус тили, Россия тарихи ва қонун асосларини билишини тасдиқлаши керак. 📝 Имтиҳонлар мамлакат бўйлаб 92 та давлат ташкилоти орқали ўтказилади. Рўйхат Россия Ҳукумати томонидан тасдиқланган.