TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ
Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #235

@uzconsul

Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ

Просмотры8,450Количество просмотров
Опубликован19 июн.19.06.2025, 09:24
Содержимое поста

Содержимое

🇺🇿Россияда ишлашни режалаштираётган хорижий талабалар учун муҳим маълумот 📌 Қуйидаги тоифадаги талабалар Россияда рухсатномасиз ишлашлари мумкин: ✔️ таътил пайтида ишловчилар; ✔️ ўқишдан бўш вақтда ўқиш жойида ишловчилар; ✔️ давлат аккредитациясига эга ОТМларда кундузги шаклда ўқиган ҳолда, ўқишдан бўш вақтда ишловчилар. ⚠️ Бошқа барча тоифадаги талабалар (масофавий, курсларда ўқувчилар) албатта меҳнат рухсатномаси ёки патент олишлари шарт. 🔻 Рухсатномасиз ишлаганлик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади: — жарима 2 000 дан 5 000 рублгача; — Москва ва Санкт-Петербургда: 5 000 — 7 000 рубл ва РФдан чиқариб юбориш мумкин. 📢 Иш берувчилар 3 кун ичида ИИВни (МВД) шартнома тузилгани ёки бекор қилингани ҳақида хабардор этиши шарт. ‼️ Таълим олиш тугагани (шу жумладан муддатидан олдин) талабанинг Россияда вақтинча бўлиш муддатини қисқартиришга асос бўлади.