Содержимое
📲⚡️Бугундан бошлаб ruID мобил иловаси фаолият бошлади 🟢Эътибор беринг: ruID иловасида рўйхатдан ўтиш — ИХТИЁРИЙ 📅 2025 йил 30 июндан 2026 йил 30 июнигача Россияда визасиз келувчи чет эл фуқаролари учун ruID мобил иловаси орқали электрон рўйхатдан ўтиш тартиби тажриба тариқасида жорий этилмоқда. 📌 Ушбу янгилик асосан МДҲ мамлакатлари ва бошқа визасиз тартибда келувчи давлатлар фуқароларига тааллуқли. ‼️Муҳим: Россия томони маълум қилишича, ушбу аризани тўлдириш ихтиёрий ҳисобланади. Агар сиз илова орқали рўйхатдан ўтмасангиз, бу ҳолат чегара назоратига таъсир қилмайди ва Россияга киришни рад этиш учун асос бўлмайди. 🟩 Бироқ ruID орқали рўйхатдан ўтган фуқаролар учун куйидаги имтиёзларга эга бўладилар: ▪️ Ички ишлар (МВД РФ) томонидан тақиқлар бор-йуқлиги хакида олдиндан билиш; ▪️ Рақамли шахсий профил яратиш ва рақамли шахсий профил орқали давлат хизматларидан фойдаланиш (жумладан, ДМС суғуртаси); ▪️ Алока шартномасини тузиш (SIM-карта сотиб олиш) учун зарур бўлган СНИЛС автоматик тарзда расмийлаштирилади. Иловани қуйидаги манбалар орқали юклаб олиш мумкин: ✔️RuStore ✔️Google Play ✔️AppGallery ✔️App Store