TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ
Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #242

@uzconsul

Консульский отдел Посольства Узбекистана в РФ

Просмотры8,090Количество просмотров
Опубликован10 авг.10.08.2025, 11:08
Содержимое поста

Содержимое

🚨 Россиядаги ҳуқуқий мақомни тартибга солиш учун 1 ой қолди — кейин кеч бўлиши мумкин! 🪧 1126-сонли Фармонига мувофиқ, ушбу реестрга киритилган хорижий фуқаролар 2025 йил 10 сентябргача ўз ҳуқуқий мақомини қуйидаги манзилларда расмийлаштиришлари мумкин: - Россия ИИВнинг ҳудудий органлари; - ИИВга қарашли ФГУП «ПВС» филиаллари; - Москва шаҳридаги «Сахарово» кўп функцияли миграция маркази (ММЦ) — Москвада бўлганлар учун. ✅ Россияда қонуний равишда бўлиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар фақат қуйидаги талаблар бажарилгандан сўнг берилади: – биометрик идентификациядан ўтиш; – тиббий кўрикдан ўтиш (оғир касалликлар, наркотик моддалар ва психотроп воситалардан фойдаланмасликни тасдиқлаш); – барча қарздорликларни (жарималар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар) бартараф этиш. ⚠️ 2025 йил 10 сентябрдан кейин ҳуқуқий мақомни расмийлаштириш имконсиз бўлади! ❌ Бу муддатдан сўнг ўз мақомини тартибга солмаган хорижий фуқароларга нисбатан чиқариб юбориш ва кейинчалик Россияга киришни тақиқлаш чоралари қўлланилади.